Линклар

logo-print

АҚШ терорчиликка алоқадорлар ҳақидаги маълумот учун мукофот ваъда қилди


АҚШ давлат департаменти тахминан Эрон ҳудудида “Ал Қоида” ҳаракатини молиялаштираётгани айтилаётган икки шахснинг қаерда экани тўғрисида маълумот берган одамларга катта миқдорда мукофот берилишини эълон қилди.

Мухсин ал Фадҳлий тўғрисидаги маълумот учун 7 миллилон долларгача, унинг ёрдамчиси Одил ал Ҳарбий тўғрисидаги маълумот учун эса 5 миллион долларгача мукофот белгиланган.

Уларнинг Эрон ҳудудида яшаётгани ва жангариларни Покистондан Европага, Шимолий Африкага, Афғонистон ва Ироққа жўнатилишини таъминлаётгани иддао қилинаётир.

АҚШ Молия вазирлиги ал Ҳарбийнинг АҚШдаги эҳтимолий активларини музлатиб қўйган. АҚШ фуқароларига у билан алоқа қилиш тақиқланган.
XS
SM
MD
LG