Линклар

Шарқий Осиёда вазият таранглашмоқда


Жанубий Корея билан Шимолий Корея бир-бирига нисбатан ҳарбий ҳужум билан таҳдид қилаётгани ҳамда Япония билан ҳудудий можарога киришган Хитой ҳарбий машқлар ўтказаётгани Шарқий Осиёдаги вазиятни таранглаштирмоқда.

Жума куни Жанубий Корея шимолий қўшниси ҳужум қилгудек бўлса, бунга тезкор жавоб қайтарилишидан огоҳлантирди. Ундан аввал расмий Пхеньян жанубга қочиб ўтган шимолликлар гуруҳи чегара ортидан туриб ҳаво шарлари ёрдамида тарғибот варақаларини мамлакат ҳудудига учирадиган бўлса, Шимолий Корея ўт очишидан огоҳлантирган эди.

Айни пайтда Жанубий Хитой денгизида Пекин ҳарбий машқларни ўтказмоқда. Ҳарбий машқлар Хитой, Япония ва Тайван даъво қиладиган ороллар устидаги можаро Пекин билан Токио ўртасида авж олган пайтга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG