Линклар

logo-print
Ўзбекистонда самолётларни таъмирлаш цехи ташкил қилиниши айтилмоқда. Расмий матбуотнинг маълум қилишича, Ўзбекистон миллий авиакомпанияси АҚШнинг Boeing ширкати мутахассислари билан бу ҳақда музокара қилган.

Агар бу лойиҳа амалга ошадиган бўлса, Марказий Осиёда самолётларни таъмирлаш бўйича илк иншооти қурилади.

Ўзбекистон ҳаво йўллари матбуот хизматига таяниб, Регнум агентлигининг хабар қилишича, таъмирлаш цехини Uzbekistan Airways Technics корхонаси базасида яратишга келишиб олган.

Икки ҳафта аввал Тошкентда жойлашган Чкалов номидаги авиация ишлаб-чиқариш бирлашмасида Ил-114-100 русумидаги самолётларни қуриш тўхтатилгани хабар қилинган эди.
XS
SM
MD
LG