Линклар

logo-print

Афғонистон шимолида бомба портлаши оқибатида 15 тинч фуқаро ҳалок бўлди


Жума куни Балх вилоятининг Давлатобод туманида рўй берган ҳодисада яна 18 киши жароҳатлангани айтилмоқда. Ҳужум учун ҳеч ким масъулиятни ўз зиммасига олганича йўқ.

2001 йилда АҚШ етакчилигидаги истило бошланганидан бери Афғонистонда минглаб тинч аҳоли нобуд бўлган.

БМТ Хавфсизлик кенгаши тинч аҳоли орасида талафотлар ортаётганидан хавотир билдириб, одамлар асосан Толибон ва бошқа жанггари гуруҳлар уюштирган ҳужумлар оқибатида нобуд бўлаётганини қайд этди.
XS
SM
MD
LG