Линклар

logo-print

Очлик эълон қилган Ташиев қамоқ касалхонасига ётқизилди


Ата-Журт партияси лидери Қамчибек Ташиев.

Ата-Журт партияси лидери Қамчибек Ташиев.

Қирғизистон мухолифати етакчиси, ҳибсда сақланаётган Қамчибек Ташиев қамоқ касалхонасига олиб келинди. Мухолифатдаги Ата-Журт партияси лидери очлик эълон қилгач, пайшанба куни аҳволи ёмонлашганини маълум қилди.

Ташиев ва Ата-Журт партиясининг яна икки етакчиси, парламент депутатлари Садир Жапаров ва Талант Мамитовлар 3 октябр куни Бишкекда минг киши иштиркоидаги намойиш пайтида оммани зўравонликларга чақирганлик айби билан ҳибсга олинган эди.

Ташиев адвокатининг Озодликка айтишича, у икки ойга ҳибсга олинганига норозилик ўлароқ чоршанба куни очлик бошлаган. Ташиев касалхонада ҳам очликни давом эттирмоқдами, йўқми бу номаълум қолмоқда.

Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси мухолифатчининг аҳволи ҳозирда қониқарли эканини маълум қилди.

Мухолифатчиларнинг юзлаб тарафдорлари уларнинг озод этилишини талаб қилиб, Бишкек, Жалолобд ва Ўш шаҳарларида норозилик уюштирмоқда.
XS
SM
MD
LG