Линклар

logo-print
Европа етакчилари евро пул бирлигини ишлатувчи мамлакатлар учун ягона назорат қилувчи молиявий идорани яратишга келишиб олди.

Европа Иттифоқи кенгаши раиси Ҳерман Ван Ромпей бу ҳақда жума куни Брюсселда ўтаётган ЕИ етакчилари саммитида маълум қилди.

Франция Президенти Франсуа Олланд ЕИ бўҳронни қайтариш борасида “бурилиш нуқтасига” етди, дея таъкидлаб, минтақада барқарорликни ўрнатиш ва банк инқирози олдини олиш учун самарали механизмни йўлга қўйиш эҳтиёжи борлигини баён қилди.

Германия Канцлери Ангела Меркел янги тузилма тўла ишга тушгандан кейингина банклар рекапитализациясини амалга ошириш мумкин бўлади, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG