Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:10

Ўзбекистон чиқиш визасини бекор қилиш режасидан йироқ


Ўз фуқароларига чиқиш визаси берадиган Куба ҳукумати 2013 йил январ ойидан бошлаб мамлакатдан хорижга чиқиш визасини бекор қилиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўз фуқароларига чиқиш визаси берадиган давлатлардан яна бири Шимолий Корея ўз фуқаролари учун қамоқхона сифатида кўрилади.

Ўзбекистон фуқаролари ҳам хорижга чиқиш учун ҳануз расмий рухсат олишлари керак.

Чиқиш визаси олиш уч ҳафтага қадар вақт олади

Ўзбекистондаги сиëсий фаол фуқароларга баъзида ҳеч қандай сабабларсиз чиқиш визаси берилмаган ҳолатлар мавжуд.

Ҳуқуқшуносларга кўра¸ ўз фуқароларига чиқиш визаси бериш амалиëти Ўзбекистон конституциясида кафолатланган ҳаракат эркинлиги тамойилига зид.

ОВИР амалдорлар ем ейдиган охур

Хорижга чиқиш визасини бериш Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига қарашли бошқарма тарафидан амалга оширилади.

Кузатувчиларга кўра¸ бу тизим улар учун моддий манфаат кўриш воситасига айлантирилган.

Сенат Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ қўмитаси раиси Светлана Ортиқова Озодлик билан сухбатда хорижга чиқиш визаси билан боғлиқ коррупция ҳолатлари тизим билан эмас¸ балки инсон омили билан боғлиқ эканлигини таъкидлади.

Ўзбекистондаги ўз фуқароларига чиқиш визаси берилиши ўзини оқлаганини урғулаган Ортиқова¸ бу тизимнинг мамлакат барқарорлигида муҳим рол ўйнаганига эътибор қаратди:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:19 0:00
Бевосита линк


ОВИР- Шўро мероси

ОВИР —(Отдел виз и регистрации) деган русча қисқартма. Бу идора 1935 йилнинг 4 октябрида НКВД (Кейинроқ КГБ) тарафидан ташкил қилинган.

Совет иттифоқи фуқароларининг ташқарига чиқишини қаттиқ назорат қилган бу ташкилот 2005 йилда Россия ҳукумати тарафидан тугатилган эди.

Собиқ совет мамлакатлари ичида ОВИР тизими фақат Ўзбекистонда сақлаб қолингани кузатилади.

Бугунги "Қурултой" дастурида "Нега Ўзбекистон ўз фуқароларининг ўзга мамлакатга саëҳатини назорат қилиши керак?" деган савол жавобини муҳокама қилдик.

Эшиттириш иштирокчиси Сурат Икромов Ўзбекистондаги бюджет камомади фонида ОВИР идорасининг кўп минг кишилик зобитлар армияси кони зарар эканини таъкидлади.

Эшиттиришда қатнашган Лондон –Ўзбекистон ташаббус гуруҳи раҳбари¸ журналист Шоҳида Ëқуб Ўзбекистонда ОВИР тузуми зудлик билан тугатилиши керак¸ деган таклиф билан чиқди.

"Қурултой" дастурини тўла тарзда мана бу ерда тинглаш мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:36:43 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG