Линклар

Толиблар ҳужумига учраган покистонлик ўсмир фаолни даволаётган британиялик шифокорларнинг айтишларича, Малала Юсуфзайнинг аҳволи яхшиланмоқда.

Бирмингҳэмдаги Қиролича Елизавета шифохонасининг жума куни маълум қилишича, 14 ёшли Малала бошидан жароҳатланганидан бери илк бор, шифокорлар ёрдамида оёққа турган.

Тиббий муассаса директори Дэйв Россер нафас олиш йўлларига найча улангани боис Малала ҳозирча гапира олмаслиги, лекин ёзиш воситасида мулоқот қилаётганини маълум қилди.

Покистоннинг Сват водийсида аёллар ва қизлар ҳуқуқларини тарғиб қилиб келган ўсмир фаол ўтган ҳафта бошида Покистондаги Толибон жанггарилари ҳужумга учраган эди.

Покистон Ички ишлар вазири Раҳмон Малик ўсмир қизга қилинган суиқасд учун масъулиятни Толибон ўз зиммасига олишини маълум қилган ҳаракат матбуот вакили Эҳсонулло Эҳсоннинг ушланиши учун 1 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот эълон қилинганини баён қилди.
XS
SM
MD
LG