Линклар

Тошкентда 17-18 октярб кунлари ўтказилган Саккизинчи халқаро пахта ва тўқимачилик ярмаркаси натижалари расман эълон қилинди.

Ярмарка якунлари бўйича дунёнинг 38 давлатидан келган ширкатлар Ўзбекистондан қарийб 670 минг тонна пахта толасини сотиб олиш бўйича шартномаларни имзолади. ЎзА агентлигининг маълум қилишича, тўқимачилик корхоналарининг маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича 600 миллион АҚШ долларидан зиёд ҳажмдаги шартномалар тузилди.

Ярмаркада иштирок этган Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев мамлакатда йилига 3.5 миллион тонна пахта етиштирилиши ва ундан 1.1 миллион тонна пахта толаси олинишини билдирган эди. Ўзбек пахтасининг асосий харидорлари Бангладеш, Хитой ва Корея бўлиб қолмоқда.

Пахта ярмаркасида дунёнинг 38 давлатидан келган мингдан ортиқ ширкат вакиллари иштирок этди.
XS
SM
MD
LG