Линклар

Грузияда парламент сайловининг якуний натижаси эълон қилинди


Бидзина Иванишвили.

Бидзина Иванишвили.

Грузияда жума куни парламент сайловларининг якуний натижалари эълон қилинди.

Унга кўра, миллиардер Бидзини Иванишвилининг мухолиф коалицияси парламентдаги 150 ўриндан 85 тасини қўлга киритди. Президент Михаил Саакашвилининг Ягона миллий ҳаракати 65 депутатлик ўрнига эга бўлди.

Сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганларнинг 61 фоиздан кўпроғи иштирок этган.

Янги парламент ўзининг биринчи йиғинини 21 октябрда Кутаиси шаҳрида ўтказади.
XS
SM
MD
LG