Линклар

Куба собиқ раҳбари Фидел Кастронинг яқинлари унинг ўлими ёки саломатлиги кескин ёмонлашгани тўғрисида жума куни пайдо бўлган хабарларни рад этдилар.

86 ёшли Фидел Кастронинг синглиси бу хабарларни “миш-миш” сифатида баҳолади, Кастронинг ўғли Алекс эса “отам ўзини яхши ҳис қилмоқда ва бир маромда умр кечирмоқда”, деб баёнот берди.

Испаниянинг АВС газетаси венесуэлалик врач Хосе Рафаэл Маркинюга таянган ҳолда, Кастро инсулт бўлгани ва бир неча ҳафтадан ортиқ яшай олмаслиги тўғрисидаги маълумотни тарқатган эди.

Кастро бир неча йил олдин раҳбарлик лавозимларини топширганидан кейин жамоатчилик орасида кам кўриниш бермоқда. Куба инқилобининг отаси эгаллаб турган лавозимларини ўз укаси Раул Кастрога топширган эди.
XS
SM
MD
LG