Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:40

Ўзбекистонда пахтадан 3,35 миллион тонна ҳосил олинди


Ўзбекистонда, расмий маълумотларга кўра, 3,35 миллион тонна пахта териб олингани айтилмоқда. Ҳосилнинг 90 фоизи олий навли пахтадир.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг бу ҳақдаги баёноти ҳамда унинг пахтакорларга йўллаган табриги 20 октабр куни расмий матбуотда эълон қилинди.

Каримов пахтакорларни эришган зафарлари билан қутлар экан, бу йил пахта ҳосилдорлиги ўртача 26,5 центнерни ташкил этиб, 5 йиллик ўртача кўрсаткичга нисбатан 1,6 центнерга ошгани, етиштирилган ҳосилнинг ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан, ғоят қисқа муддатда – 35 иш кунида йиғиб-териб олингани, унинг 90 фоизи юксак сифат билан юқори сортларга топширилганини таъкидлади.

Ўтган йили Ўзбекистонда пахта ҳосили 3,5 миллион тоннанини ташкил этган эди. Жаҳон бозорида пахта нархи ошгани туфайли Ўзбекистоннинг бу йил пахта экспортидан кўпроқ даромад кўриши кутиляпти.

Дунёнинг энг йирик пахта етиштирувчиларидан ҳисобланган Ўзбекистонда ҳар йили 3 миллион тоннадан зиёд пахта ҳосили олинади, 1 миллион тоннадан ортиқ тола ишлаб чиқарилади. Пахтадан келган даромад 1 миллиард 365 миллион долларни ташкил этган.

Ўзбекистоннинг асосий ҳаридорлари Хитой, Бангладеш, Эрон, Покистон ва Россиядир. Ғарбнинг етакчи тўқимачилик корхоналари Ўзбекистонда пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланилиши боис бу мамлакат пахтасига бойкот эълон қилган.

Бу йил Ўзбекистонда ҳар йилдагидан фарқли ўрта мактаблар ёпилмади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати мамлакатда болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳоллари учун қаттиқ жазоланишини маълум қилганди.
XS
SM
MD
LG