Линклар

Ироқдаги ҳужумларда 15 киши нобуд бўлди


Ироқнинг Бағдод ва Мўсул шаҳарларида шанба куни амалга оширилган ҳужум ва портлашларда камида 15 киши ҳалок бўлди.

Террорчилик хуружларининг энг қонлиси Бағдод шимолида содир этилди. У ердаги бозорда икки бомба портлаши ортидан 11 киши нобуд бўлди, элликка яқин одам яраланди.

Бағдоднинг шиалар истиқомат қиладиган Шааб мавзесида номаълум шахслар полициячиларни ўққа тутиши натижасида полициянинг икки ходими ҳалок бўлди. Ироқ пойтахтининг бошқа бир мавзесида қамоқхона хизматчиси ўлдирилди.

Мўсулда эса номаълум шахс бир аскарни отиб ўлдирди.
XS
SM
MD
LG