Линклар

logo-print
Ливиядан келаётган хабарларга кўра, бу мамлакатда амалдаги ҳукуматни ёқловчи қуролли отрядлар билан Бани Валид шаҳридаги ҳокимиятдан ағдарилган Муаммар Қаддафий тарафдорлари ўртасида жанглар бораяпти.

France Presse агентлигининг маҳаллий расмийлар маълумотига таянган ҳолда хабар қилишича, мазкур жангларда 9 нафардан 13 нафаргача киши ҳалок бўлган.

Ливия расмийлари Бани Валидда эски режимнинг кўплаб тарафдорлари бошпана топганини билдирмоқда.

Расмийлар шанба куни Қаддафий ҳукуматининг собиқ матбуот котиби Мусо Иброҳим қўлга олингани ва сўроқ қилиш учун Триполига олиб келингани ҳақида ҳам маълумот тарқатди.

Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Қаддафий ўтган йилнинг 20 октябр куни ўлдирилганди.
XS
SM
MD
LG