Линклар

Вашингтон Теҳрон билан музокарага ҳозирланаётгани йўқ


АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти вакиллари Вашингтон ва Теҳрон Эрон ядровий дастури бўйича икки томонлама музокаралар ўтказишга келишиб олганига оид маълумотларни рад этди.

Аввалроқ New York Times газетаси Оқ Уйдаги амалдорлардан бири сўзларига таянган ҳолда, мазкур музокаралар АҚШда 6 ноябрга белгиланган президентлик сайловларидан кейиноқ бошланиши тўғрисида хабар қилганди.

Вашингтон Эрон махфий равишда ядро қуроли ишлаб чиқаришга уринаётганидан хавотир билдириб келади, айни пайтда Теҳрон ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини таъкидлашдан чарчамаяпти.
XS
SM
MD
LG