Линклар

Ливанда норозилик намойиши ўтиши кутилмоқда


19 октябр куни Байрутда содир этилган портлашда хавфсизлик хизмати амалдори ал-Ҳасандан ташқари яна 7 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

19 октябр куни Байрутда содир этилган портлашда хавфсизлик хизмати амалдори ал-Ҳасандан ташқари яна 7 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Жума куни Байрутда содир этилган портлаш чоғида ҳалок бўлган хавфсизлик хизмати амалдори Виссам ал-Ҳасаннинг бугунга белгиланган дафн маросими мухолифатнинг норозилик намойишига айланиб кетиши мумкин.

Мухолифат лидери, Ливаннинг собиқ бош вазири Саъд Ҳаририй ва унинг сафдошлари фуқароларни дафн маросимида иштирок этиш учун Байрут кўчаларига чиқишга чақирди.

Ҳаририй Виссам ал-Ҳасандан ташқари яна 7 киши ҳалок бўлган портлашларни уюштирганликда Сурия расмийларини айблаб чиқди. Мухолифат Сурия президенти Башар Ассаднинг иттифоқчиси - шиаларнинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи қўллаётган Ливан ҳукуматининг истеъфосини талаб қилди.

Ливан бош вазири Нажиб Миқатий миллий бирликни сақлаб қолиш учун шанба куни истеъфога кетишга тайёр эканини билдирган, бироқ президент Мишел Сулаймон тавсиясига кўра ўз лавозимида қолишга қарор қилган.

Миқатий сиёсий бўҳронни бартараф қилиш учун мухолифатни музокаралар ўтказишга чақирган.

Ливанда қўшни Суриядаги зиддиятни бир-биридан фарқли баҳолаётган турли сиёсий кучлар ўртасида сўнгги пайтларда кураш кучайиб кетди.
XS
SM
MD
LG