Линклар

Якшанба куни Дамашқда Сурия бўйича халқаро элчи Лаҳдор Браҳимийнинг президент Башар Ассад билан учрашиши кутилмоқда.

Браҳимий Сурияда курашаётган томонларни Қурбон ҳайит кунлари ўзаро жанг олиб бормасликка даъват этмоқчи.

Бу ғояни Эрон, Ироқ, Туркия ва Германия қўллаган, бироқ Сурия расмийлари ҳам, қуролланган мухолифат ҳам ҳали Браҳимийнинг чақириғига жавоб берганича йўқ.

Қароргоҳи Лондонда бўлган суриялик ҳуқуқ фаоллари маълумотларига кўра, сўнгги бир кеча-кундузда Сурияда жанглар натижасида қирққа яқин исёнчи ва тинч аҳоли вакили ҳамда 20 дан зиёд ҳукумат аскари ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG