Линклар

Ўзбекистонда жорий йил январ-сентябр ойларида электр энергияси ишлаб чиқариш 1,1 фоизга камайиб, 39 миллион 152 минг кВт соатни ташкил этди.

Ўтган йил Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш 1,3 фоизга кўпайиб, 52 миллион 416 минг кВт соатни ташкил қилган.

Айни пайтда, 2012 йил тўққиз ойи давомида мамлакатда кўмир қазиб чиқариш 9,3 фоизга камайиб, 2 миллион 411 минг тоннани ташкил қилган.

Ўтган йил Ўзбекистонда кўмир қазиб чиқариш 5,9 фоизга кўпайиб, 3 миллион 844 минг тоннани ташкил қилган.

Бу маълумотларни Давлат сататистика қўмитасига асосланиб CA-NEWS ахборот агентлиги хабар қилди.
XS
SM
MD
LG