Линклар

Кутаиси шаҳрида 150 ўринли Грузия янги парламентининг биринчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда президент Михаил Саакашвили нутқ сўзлади.

1 октябр куни Грузияда ўтказилган парламент сайловида Биздина Иванишвили бошчилигидаги “Грузин орзуси” номли мухолифат коалицияси ғолиб чиқиб парламентдаги 85та ўринни эгаллаган.

Саакашвили етакчилигидаги Бирлашган миллий ҳаракат номзодлари 65 та ўринни эгаллаган.

21 октябр кунги йиғилишда депутатлар Давид Усуспашвилини парламент раиси этиб сайлади.

Мухолифат коалицияси Бидзина Иванишвилини Бош вазир лавозимига номзод қилиб кўрсатган.
XS
SM
MD
LG