Линклар

Артур Таймазов Осиё Олимпия Кенгашининг махсус мукофотини олади


ХХХ Олимпиада ўйинларининг олтин медали соҳиби Артур Таймазов, Лондон ш., 2012 йил 11 август

ХХХ Олимпиада ўйинларининг олтин медали соҳиби Артур Таймазов, Лондон ш., 2012 йил 11 август

"Осиё Олимпия Кенгашининг Олимпия мукофоти" таъсис этилди.

Бу мукофот Лондонда ўтган ХХХ Олимпия ўйинларида катта ютуқни қўлга киритган осиёлик спортчиларга берилади.

12news.uz нашри Ўзбекистон Олимпия қўмитасида ўтказилган матбуот конференциясида Осиё Олимпия Кенгашининг янги мукофотига сазовор бўлганлар орасида Ўзбекистон вакили, уч марта Олимпиада чемпиони Артур Таймазов ҳам борлиги эълон қилинганини билдирди.

Таймазов эркин кураш бўйича 120 килограммгача оғирликда Олимпияданинг учта олтин ва битта кумуш медални қўлга киритган.

Лондон Олимпиядасида Таймазов Ўзбекистон Олимпия жамоасига ягона олтин медални олиб келган.
XS
SM
MD
LG