Линклар

Толиблар Афғонистонда тинч аҳоли орасида талафот кўп бўлишининг сабаб йўл четига ўрнатилган бомба портлаши экани ҳақидаги БМТ ҳисоботини рад қилди.

Толиблар матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид толиблар йўл четига ўрнатиладиган бомбадан фақат хорижий ва Афғонистон хавфсизлик кучларига қарши фойдаланишини айтди.

Якшанба куни БМТнинг Афғонистондаги Ёрдам миссияси жанггариларни йўл четида портлатиладиган бомбалардан фойдаланмасликка чақирди.

Мазкур ташкилот ҳисоботига кўра, жорий йил тўққиз ойи давомида бу турдаги бомбалар портлаши оқибатида тинч аҳолидан 340 киши нобуд бўлган. Бу ўтган йил шу даврига нисбатан 30 фоизга кўпдир.
XS
SM
MD
LG