Линклар

logo-print

БМТ-Араб Лигаси вакили Сурияда ўт очишни тўхтатишга чақирди


БМТ ва Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Лахдар Браҳимий.

БМТ ва Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Лахдар Браҳимий.

БМТ ва Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Лахдар Браҳимий Дамашқда Сурия Президенти Башар Ал-Ассад билан учрашди.

Музокарадан сўнг Браҳимий Сурияда урушаётган томонларни ўт очишни тўхтатишга чақирди.

- Биз Суриядаги ва мамлакат ташқарисидаги мухолифат қуролли ва тинч лидерлар билан сўзлашдик. Биз улардан ижобий жавоб олдик. Биз хорижда учрашган мухолифатнинг барча аъзолари ва қўшни давлатлар расмийлари, Қурбон ҳайити пайтида ўт очишни тўхтатиш яхши фикр эканини таъкидлашди.

Буни ҳамма қўллаб-қувватлади ва қабул қилди, деди Лахдар Браҳимий.

БМТ ва Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили агар мазкур келишувга риоя қилинса, бу ўт очишни тўхтатиш муддатини узайтириш учун яхши асос бўлишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG