Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:23

Ўзбекистонда давлат тилининг 9 белгисига риоя этилмайди


Бу хулосани таъкидлаган адабиётшунос Бахтиёр Исабековга кўра, бу белгилардан бири ўзбек расмийларининг дипломатик алоқаларни ҳануз ўзбек тилида юритмаслигидир.


Бахтиёр Исабеков 23 йил муқаддам давлат тили мақоми берилган ўзбек тили мамлакат раҳбариятининг юқори бўғинларида ҳануз рус тилидан паст кўрилиши актуал муаммолигича қолмоқда, деган қатъий фикрда.

- Вилоятларда аҳвол бироз яхшиланган, ўзбек тилида муомала қилиш кенгайган. Аммо пойтахтга келсак, ҳукумат поғоналаридан юқорилаб борганингиз сари рус тили устунлашиб бораверади. Халқаро стандартлар бўйича давлат тилининг 24та белгиси бор ва булардан бири дипломатик алоқаларнинг давлат тилида юртилишидир. Бизда ана шу нарса йўқ ва умуман, катта давлат арбобларимиз ҳануз чет эл билан, асосан, рус тилида гаплашади, дейди Бахтиёр Исабеков.

Унга кўра, ўзбек тилининг давлат тили мақоми берилган тил сифатида қадри тикланишига тўсқинлик қилаётган муаммолар талай.

Жумладан, умумий саводхонликнинг пастлиги ва лотинга кўчган имло муаммоларини санаган Исабеков яна бир янги тенденция - ахборотлашиб бораётган Ўзбекистонда ахборот технологиялар тилининг ўзбек тили эмас, балки рус тилига ўгирилаётганини тилга олди.

- Бизда компютерлар, оддий қўл телефонлари тили ҳалигача русчага ўтказилади. Дунёда 10 миллион, 20 миллион аҳолиси бўлган ҳамма мустақил давлатлар бунақа техникаларни ўз тилига ўтказади, яъни ўзининг тилига ўтказади, дейди Бахтиёр Исабеков.

Ўзбек тилига давлат мақоми берилганига 23 йил тўлган кунда адабиётшунос Бахтиёр Исабеков билан қурилган суҳбатни тўлиқ ҳолида қўйида тинглашингиз мумкин:



Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:28 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG