Линклар

Ливан хавфсизлик кучлари пойтахт Байрутдаги ҳукумат биносига бостириб киришга уринган юзлаб намойишчини тарқатиш учун ҳавога огоҳлантирувчи ўт очди ва кўздан ёш оқизадиган газ қўллади.

Якшанба кунги тўқнашув жума куни Байрутда содир этилган портлаш оқибатида ҳалок бўлган разведка хизмати генерали Виссам ал-Ҳасаннинг дафн маросимидан кейин рўй берди.

Кўпчилик ал-Ҳасаннинг ўлимида Сурияни айбламоқда.

Ҳукумат биноси ташқарисидаги биринчи хавфсизлик тўсиғидан ўтган норози намойишчилар полиция ходимлари билан тўқнашди.

Бош вазир Нажиб Микатининг истеъфога чиқишини талаб қилган намойишчилар Ливан ҳукуматини Сурия ҳукумати ва унинг Суриядаги иттифоқчиси бўлган Ҳизбиллоҳ шиа гуруҳига яқин бўлганликда айблади.
XS
SM
MD
LG