Линклар

АҚШнинг Милуоки шаҳрида якшанба куни содир бўлган нохуш ҳодиса уч кишининг ҳаётига нуқта қўйди.

Маҳаллий полиция маълумотига кўра, 45 ёшли кишининг Милуоки шаҳри чеккасидаги савдо маркази ёнида одамларни ўққа тутгани натижасида яна тўрт киши ярадор ҳам бўлган. Кўп ўтмай ҳужумчи шахс ўлик ҳолда топилган. Унинг ўз жонига қасд қилган тахмин қилинмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, одамларни ўққа тутган шахс фожеа содир бўлган ердан унча узоқ бўлмаган жойдаги спа-салон ходимасининг собиқ эри бўлган. Айни пайтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG