Линклар

Ливан пойтахти Байрутда якшанба оқшомида отишма содир бўлди. Отишмадан жабрланганлар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.

Ливан пойтахтида кеча кун бўйи вазият таранглигича қолди. Жума кунги портлаш натижасида ҳалок бўлган Ливан хавфсизлик кучлари генерали Виссам ал-Ҳасаннинг дафн маросимидан сўнг мухолифат тарафдорлари Байрут марказидаги бир неча ҳукумат биносини штурм қилишга уринганлар.

Норозилар Сурия президенти Башар Ассад режимининг иттифоқчиси бўлмиш “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи қўллаб-қўллаётган Ливан ҳукуматининг истеъфосини талаб қилганлар.

Мухолифат тарафдорлари Сурияни генерал ал-Ҳасан ўлими ҳамда 2005 йилда Ливаннинг собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририйнинг ўлдирилишига алоқадорликда айбламоқдалар.
XS
SM
MD
LG