Линклар

Турк элчихонаси ўзбекистонликлар учун янги тартиб жорий қилинганини рад этди


Истанбулдаги "Отатурк" аэропорти.

Истанбулдаги "Отатурк" аэропорти.

Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси Туркияга кетаётган ўзбекистонликлар учун янги тартиб жорий этилгани ҳақида қатор нашрларда чоп этилган маълумотни инкор қилди.

Ўтган ойда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Озодлик ҳам Туркия чегарасини кесиб ўтаётган ўзбекистонлик фуқаролар, янги тартибга мувофиқ, қайтиш ёки бошқа давлатга учиш билетини, Туркияда вақтинча яшаш манзилига оид маълумот ва ёнида камида 2 минг АҚШ доллари миқдорида нақд пул борлигини кўрсатишлари керак бўлиши ҳақида ёзганди. Ана шундай тартиб жорий қилинганини Озодликка Истанбулнинг “Отатурк” халқаро аэропорти паспорт назорати хизматининг вакиласи Эсра Гунел ҳам тасдиқлаганди.

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматининг маълум қилишича, элчихона бу борада Туркия Ташқи ишлар ҳамда Ички ишлар вазирликларига мурожаат қилган, вазирлик масъуллари эса бу маълумотни рад этганлар.

Айни пайтда элчихона ходимлари Туркияга боришни режалаштираётган ўзбекистонликларнинг ёнларида йўл харажатлари ва у ерда яшаш учун етарли бўлган маблағ бўлиши лозимлигини ҳам қўшимча қилади.
XS
SM
MD
LG