Линклар

Иорданияда “Ал-Қоида”га алоқадор шахслар қўлга олинди


Иордания расмийлари якшанба куни “Ал-Қоида” томонидан уюштирилган фитна фош этилгани ҳақида билдирдилар.

Иордания махсус хизматлари маълумотларига кўра, шу кунларда пойтахт Аммондаги жамоат жойлари ва хорижий элчихоналарга террорчилик ҳужуми уюштиришга ҳозирланаётган 11 киши ҳибсга олинган.

Иордания расмийлари ҳибсга олинган шахслар “Ироқдаги Ал-Қоида” ташкилоти билан алоқада бўлгани, террорчилик хуружлари учун мўлжалланган портловчи моддаларни эса қўшни Суриядан олганларини билдирмоқдалар.

2005 йилда террорчилар Аммонда учта меҳмонхонага ҳужум уюштиргандилар. Ўшанда 60 га яқин киши ҳалок бўлган, 120 дан зиёд киши тан жароҳати олганди.
XS
SM
MD
LG