Линклар

Pussy Riotнинг икки аъзоси жазони ўташ колониясига чиқарилади


Мария Алёхина ва Надежда Толоконникова.

Мария Алёхина ва Надежда Толоконникова.

Pussy Riot гуруҳининг диний мотивлар асосидаги безориликда айбланган ва август ойида суд қарори билан икки йилга озодликдан маҳрум қилинган икки аъзоси бугун жазо колониясига чиқарилади.

Душанба куни судланганларнинг адвокати Марк Фейгин берган маълумотга кўра, 22 ёшли Надежда Толоконникова Мордовиядаги, 24 ёшли Мария Алёхина эса Пермдаги колонияга жўнатилиши мумкин.

Аммо, Pussy Riot панк-гуруҳи қизларининг қаерда жазо ўташи ҳақида ҳали Россия ҳукумати расмийлари ҳеч қандай маълумот бергани йўқ.

Ушбу гуруҳнинг 29 ёшли аъзоси Екатерина Самуцевич эса шу ой аввалида аппеляция суди қарори билан маҳкама залидан озод қилинган эди.
XS
SM
MD
LG