Линклар

Болливуднинг машҳур режиссёри Яш Чопра вафот этди


Болливуднинг таниқли кино ижодкори, продюсер Яш Чопра якшанба куни оғир касалликдан сўнг 80 ёшида вафот этди.

1950 йилларда ҳинд кино ихлосмандлари орасида танила бошлаган Чопра ҳинд режиссёрлари орасида илк бор Нидерландия ҳамда Швейцарияда филмларни суратга олишни бошлаган эди.

У Ҳиндистоннинг энг яхши режиссёри сифатида кўп бор нуфузли мукофотларни қўлга киритган.

Ҳиндистондаги қатор телеканаллар Яш Чопра дафн маросимини жонли тарзда узлуксиз намойиш қилди.

Бош вазир Манмохан Сингх Чопрани “Ҳинд киносининг тимсоли”, деб баҳолади.

Яш Чопранинг сўнгги – “Токи ҳаёт эканман” номли филми шу йилнинг 13 ноябрда катта экранга чиқиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG