Линклар

logo-print

Украина президенти Москвада Россия президенти билан учрашади


Виктор Янукович.

Виктор Янукович.

Украина президенти Виктор Янукович бугун Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашади.

Кремл матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, президентлар энергетика, транспорт, тинч мақсадларда ядровий энергиядан фойдаланиш масалаларида музокаралар юритади.

Айни пайтда Киев расмийлари 2009 йилда газ бўйича имзоланган шартномада белгиланган нархни тушириш йўлларини ҳам қидирмоқда ва Януковичнинг Путин билан музокараларда шу масалани ҳам кўтариши кутилмоқда.

Шу ой аввалида Украина Бош вазири Николай Азаров агар Украина МДҲ ташкилоти, Россия, Қозоғистон ва Беларус ўртасидаги Божхоналар иттифоқига қўшилса, Россия газининг нархи сезиларли даоажада, қарийб 60 фоизга арзонлаши мумкинлиги ҳақида гапирган эди.

Ҳозир Украина Россия газининг ҳар 1000 куб метрига 420 АҚШ долларидан ҳақ тўламоқда.
XS
SM
MD
LG