Линклар

АҚШ элчиси: АҚШ ва Канадага оид махфий маълумотлар Россияга сотилган


АҚШнинг Канададаги элчиси Дэвид Жакобсон.

АҚШнинг Канададаги элчиси Дэвид Жакобсон.

АҚШнинг Канададаги элчиси Дэвид Жакобсон жосусликда айбланган канадалик зобит Жеффри Паул Делислнинг АҚШ ва Канадага қарши Россия манфаатига жосуслик қилганини айтмоқда.

Канада телевизион тармоқлари — СTVга интервю берган элчи Жакобсон Канада махфий хизматларининг собиқ зобити АҚШ ва Канаданинг хавфсизлик хизматларига қарашли махфий маълумотларни ўзининг россиялик ҳамкорларига сотгани ҳақида гапирди.

Айни пайтда элчи маълумотлар мазмунига ойдинлик киритиш сўровини рад этди ва бунга жавобан қисқагина қилиб: "Булар орасида ўта махфий маълумотлар ҳам бор", деди.

Шу йил октябр ойида бўлган маҳкамада 40 ёшли зобит Жеффри Паул Делисл жосусликда айбланган ва у ойига қарийб 3 минг АҚШ доллари миқдорида пул олиб, Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбдор, деб топилган эди.
XS
SM
MD
LG