Линклар

АҚШнинг Флорида штатида президентликка номзодлар – амалдаги президент Барак Обама ва республикачи Митт Ромни ўртасида якуний теледебат бўлиб ўтди.

Рақиблар дебат давомида мамлакатнинг ташқи сиёсати, жумладан, АҚШнинг Ливия, Хитой, Афғонистон, Сурия ва Эрон билан бўлган алоқаларини муҳокама қилишди.

Кузатувчилар якуний дебатда яна Обама устун келганини айтмокда.

Сўнгги сўров натижаларига кўра, президентликка номзодлар ўртасидаги фарқ жуда кичик.

АҚШда президентлик сайловлари 6 ноябр куни бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG