Линклар

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Сурияга юборилиши мумкин бўлган тинчликпарвар кучларни ҳозирлай бошлади.

Бу ҳақда ташкилотнинг тинчликпарвар амалиётлари бўйича раҳбари Эрве Ладсус маълум қилди.

Аввалроқ БМТ ва Араб лигаси тинчлик элчиси Лаҳдлр Браҳимий Сурия ҳукумати ва исёнчиларни жума куни бошланиши кутилаётган Қурбон ҳайити кунлари ўқ отишни тўхтатишга чақирган эди.

Ладсуснинг айтишича, БМТ тинчликпарвар кучлари Сурияга Хавфсизлик кенгаши қарори билангина киритилади.

Суриядаги тўқнашувлар 2011 йилнинг март ойидан бери давом этмоқда.

БМТ маълумотига кўра, шу кунгача тўқнашувларда 30 мингга яқин киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG