Линклар

logo-print
Грузиянинг йўқолиб қолган Мудофаа вазири Дмитрий Шашкин мамлакатни тарк этгани ҳақида маълум қилди.

Бу ҳақда душанба куни Фейсбук ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаси орқали маълум қилган Шашкин бир кун келиб Грузияга қайтиш нияти борлигини билдирди.

Собиқ вазирга кўра, унинг мамлакатни тарк этишига 1 октябр куни ўтган парламент сайловларида ғолиб бўлган партиянинг қарашлари сабаб бўлган.

Грузиядаги парламент сайловларида миллиардер Бидзина Иванишвили етакчилик қилган “Грузия орзуси” коалициясининг қўли балан келганидан сўнг мамлакатдаги қатор юқори лавозимли амалдорлар бедарак кетган эди.
XS
SM
MD
LG