Линклар

logo-print
Халқаро Велоспорт Иттифоқи допинг истеъмол қилганликда айбдор деб топилган америкалик велопойгачи Ленс Армстронгни 1995-2005 йилларда етти Тур де Франс мусобақасида эришган ғолиблик унвонларидан мосуво қилди.

Бу ҳақда маълум қилган ташкилот раҳбари Пэт Маккуад “Ланс Амрстронг учун велоспортда ўрин йўқ”, дея баёнот берди.

Аввалроқ АҚШ допингга қарши кураш агентлиги Армстронгни мунтазам равишда тақиқланган препаратларни истеъмол қилганликда айбловчи батафсил ҳисобот ёйинлаган эди.

40 ёшли Армстронг барча айбловларни рад этиб келмоқда.

Велопойгачининг бошқа ютуқлардан ҳам мосуво қилингани ва бир умрга велоспортдан четлатилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG