Линклар

logo-print
Душанба куни АҚШ президентлигига номзодлар – амалдаги президент Барак Обама ва республикачи Митт Ромни ўртасида учинчи ва якуний теледебат бўлиб ўтди.

Асосан АҚШ ташқи сиёсати бўйича ўтган 90 дақиқали дебатда Барак Обама Исроил ҳужумга учраган тақдирга унга ёрдам беришга ва Эроннинг ядровий қурол ясаш ҳаракатларига тўсқинлик қилишга ваъда берди.

Митт Ромни Обаманинг Исроилга нисбатан сиёсатини қўллашини ва Эронга нисбатан эса кескинроқ санкциялар қўллаш кераклигини айтиб ўтди.

Икки номзод ҳам 18 ойдан бери тўқнашувлар давом этаётган Сурияга АҚШ кучларини киритишга қарши эканини таъкидлашди.

Сўнгги сўров натижаларига кўра, президентликка номзодлар ўртасидаги фарқ жуда кичик.

АҚШда президентлик сайловлари 6 ноябр куни бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG