Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:18

Амалдорлар энди қўшимча ишда ишлай олмайди


Ўзбекистон Молия вазирлиги биноси.
Ўзбекистон Молия вазирлиги биноси.
Ўзбекистонда ҳукумат амалдорлари, ноқулай шарт-шароитда ишлаётганлар ва 18 ёшга етмаган шахсларнинг қўшимча ишда ишлаши маън қилинди.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан 18 октябр куни қабул қилинган қарорга мувофиқ, амалдорлар рўйхатига Президент девони ҳамда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ижроия аппарати ходимлари, давлат бошқарув органлари раҳбарлари, уларнинг муовинлари ва тузилмавий бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг раиси ва аъзолари, вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ва уларнинг муовинлари, давлат бошқарув органларининг бири иккинчисига бўйсунган ташкилотлардаги мутахассисларига қўшимча ишда ишлаш тақиқланган. Айни пайтда бундан соғлиқни сақлаш бошқармасида ишловчи шифокорлар ва таълимни бошқариш идораларида ишловчи ўқитувчилар мустасно экани айтилмоқда.

Ҳукумат қарорида мазкур амалдорларнинг илмий ва ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланиши, илмий, адабий ва санъатга дохил асарлар яратиши, техник, тиббий, ҳисобчилик, ҳуқуқий ва бошқа турдаги экспертиза билан бир марталик ҳақ олган ҳолда шуғулланиши тақиқланмагани ҳам қайд этилган.

Ўзбекистонлик таниқли публицист, мустақилликнинг дастлабки йилларида президент девонида кадрлар масаласи бўйича масъул лавозимда ишлаган Шароф Убайдуллаев ҳукуматнинг бу қарорини олқишлаш керак, деган фикрда.

Унинг мулоҳазасича, ўзбек расмийлари бу борада Россия сиёсатчиларидан улги олаётган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Шароф Убайдуллаев билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин:

Ўзбекистонлик таниқли журналист Шароф Убайдуллаев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:56 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG