Линклар


Бу биргина соҳа – аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш соҳасидаги қонунбузарликдир.


Ўзбекистон Республикаси автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи Суннатилла Сагатовдан олинган маълумотларга қараганда, жорий йилнинг 9 ойида тегишли ташкилотлар ўтказган 3229 рейд давомида автомобил эгалари томонидан лицензия тўғрисидаги қонун 35148 марта бузилгани аниқланган.

Текшир-текшир

Суннатилла Сагатов билан ўтказилган савол-жавобга ўтиш олдидан ўтказилган рейдлар натижалари тўғрисидаги маълумотлар:

2012 йилнинг январидан сентябригача Давлат солиқ қўмитаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳамда Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан 3229 та рейд ўтказилган.

Суннатилла Сагатовга кўра, текширувлардан мақсад тегишли лицензияси бўлмаган ҳолда аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш билан шуғулланганларни аниқлаш ва жавобгарликка тортишдир.

Расмийнинг айтишича, 9 ой давомида хўжалик юритувчи 30 та субъектда текширув ўтказилган ва улар фаолиятида лицензия талабларини бузиш, лицензия олмаган автотранспорт фаолиятидан фойда олиш ҳолатлари аниқланган.

Ва юқорида айтилганидек, 3229 рейд давомида автомобиллар эгалари томонидан лицензия тўғрисидаги қонун 35148 марта бузилгани аниқланган.

Расмийнинг билдиришича, текширувлар юзасидан тўпланган материаллар чора кўриш учун солиқ идораларига ўтказиб берилган.

Июнда бошқа рақамлар айтилган эди

Шуниси қизиқки, жорий йилнинг 12 июнида ҳам Озодлик радиоси шу мавзудаги хабарни Ўзбекистон солиқ қўмитаси матбуот хизмати тарқатган маълумотга таяниб тарқатган эди.

Ўшанда айтилишича, жорий йилнинг 5 ойи давомида лицензиясиз кира қилаётган ҳайдовчиларни аниқлаш мақсадида 4819 та рейд ўтказилган.

Расмий маълумотда айтилишича, текширув натижасида 7843 нафар ҳайдовчи қонунга ҳилоф равишда киракашлик қилаётгани аниқланган ва улардан 6817 нафарининг иши судга оширилган.

Суд қарорига кўра, 6049 киши маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жами 3216 миллион сўм жарима солинган.

Мана энди Ўзбекистон Республикаси автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи Суннатилла Сагатов билан ўтказилган қисқа савол-жавобни тингланг.

С. Сагатов: Енгил машина учун 1 йиллик лицензия нархи - 75 доллар





Озодлик саволларига Ўзбекистон Республикаси автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи Суннатилла Сагатов жавоб берди.

Бухоролик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Шуҳрат Ғаниев кейинги йилларда киракашлик билан кун кўрувчи фуқаролар муаммоларини яқиндан ўрганган.

Мустақил кузатувчи: Киракашнинг чиқими кўп

Автомобил эгаларининг лицензия олишга шошилмаслиги сабаблари тўғрисида фикр юритар экан, мана бундай деди:






деди мустақил кузатувчи Шуҳрат Ғаниев.

Ўзбекистонда 2012 йилнинг 1 январидан “Йўналишли такси фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори кучга кирган. Унга мувофиқ, йўловчи ташиш билан шуғулланмоқчи бўлган ҳайдовчи лицензия олиши шарт.

Лицензиясиз кира қилган фуқаро энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жаримага тортилади Ушбу ҳолат такроран рўй берса, транспорт воситаси мусодара қилиниб, ҳайдовчи жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG