Линклар

Ўмон Ташқи ишлар вазирлиги Бош котиби Саид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайди бошчилигидаги делегация 23 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, учрашувда Ўзбекистон президентининг 2009 йил октябр ойида Ўмонга сафари чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари, икки томонлама муносабатларнинг бошқа долзарб жиҳатлари муҳокама қилинган.

Мулоқот чоғида Ўмон томони Навоий ва Ангрен шаҳарларидаги индустриал-иқтисодий зоналарда очилаётган янги имкониятлар билан таништирилган.

Шу куни Ўзбекистон-Ўмон сиёсий маслаҳатлашувларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўмоннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад бин Саид бин Муҳаммад ал-Лавати ҳам иштирок этди.
XS
SM
MD
LG