Линклар

Хитойнинг Тараққиёт давлат банки “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси билан Тошкент иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш лойиҳасига 220 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш ҳақида шартнома имзолади.

12.уз Интернет нашри хабарига кўра, Хитой кредити давлат кафолати асосида 15 йилга берилади.

Уч йиллик имтиёзли муддат тугаганидан сўнг йиллик даромад фоизи 3,6 фоизни ташкил этади.

Жорий йил март ойида Словакиянинг "Synecta a.s." ва "Istroenergo Group" ҳамда "SNC Lavalin Polska" ширкатларидан иборат халқаро консорциум Тошкент иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш ишларини бошлаган.

Хабарга кўра, мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 512 миллион долларни ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG