Линклар

Қозоғистонда террорчиликда айбланганлар узоқ муддатга қамалди


Актобе вилоят суди.

Актобе вилоят суди.

Қозоғистоннинг Актобе вилоят суди полиция идорасини портлатишни режалаган уч фуқарони 6 йилдан 11 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Сешанба кунги маҳкамада судланувчилар терроризмни тарғиб қилганлик, террорчи гуруҳ тузганлик, ўқ отар қурол ва портловчи моддаларга эга бўлганликда айбдор деб топилди.

КазТАГ ва Интерфакс агентликлари хабарига кўра, исми ошкор этилмаган уч фуқаро устидан суд ёпиқ эшиклар ортида ўтган.

Сўнгги ойларда Қозоғистон хавфсизлик кучлари Актобе шаҳри ва мамлакатнинг ғарбий вилоятларида ўтказган амалиётлар пайтида исломий экстремист ва террорчи экани иддао қилинган бир неча шахс ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG