Линклар

Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида толиб жанггарилари билан бўлган қуролли тўқнашувда Афғонистон полицияси ва ҳарбийларидан 10 киши ҳалок бўлди.

Афғонистон расмийларига кўра, ўлганлар орасида Обе вилояти полицияси бошлиғи ҳам бор.

Хавфсизлик кучлари билан отишма пайтида толиблардан уч жанггари, жумладан, бир қўмондон ўлган.

Ғарб ахборот агентликлари бу сўнгги ойларда Афғонистон ғарбида рўй берган энг йирик қуролли тўқнашув эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG