Линклар

Бу маълумотни Озодлик радиоси Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти вакилидан олди.

Хушхабар

Ўзбек тилининг лотин ёзувидаги Изоҳли луғати устида олиб борилаётган иш якунига етганини билиб, тилга олинган институт илмий котиби Раҳматилла Баракаев билан боғландик.





Озодлик саволларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти илмий котиби Раҳматилла Баракаев жавоб берди.

“Туя гўшти еб қўйган” луғат

“Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги қонунни Ўзбекистон Президенти имзолаганига бу йил 2 сентябр куни 19 йил бўлди.

Демак, қонун қабул қилинган 1993 йилда туғилган болалар мактабни тугатгани, ўша йили мактабга борган болалар эса, шу кунда 26 га киргани ҳисобга олинса, келаси йили чоп этилиши кутилаётган Изоҳли луғатнинг анча кеч қолганини тан олишга тўғри келади.

43 минг нусхадан 3 минг нусхага тушиб қолган луғат

Лотин ёзувидаги Изоҳли луғат Тил ва адабиёт институти томонидан шу соҳада амалга оширилган биринчи иш эмас.

Ўзбек тилининг биринчи изоҳли луғати 1981 йили Москвада, “Русский язык” нашриётида чоп этилган эди. 60 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмасини қамраб олган 2 жилдли луғат 43 минг нусхада чиқарилган ва тез орада сотилиб кетган.

Орадан 25 йил ўтиб – 2006 йили Изоҳли луғат яна бир бор нашр этилди. 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмасини жамлаган янги 5 жилдли луғат бор-йўғи 3 минг нусхада чоп этилди.

2006 йилдан кейин бу луғатнинг қўшимча тиражи чиқарилганми-йўқми – бу ҳақда маълумотга эга эмасмиз.

Бошқа луғатлар

Хабарларга қараганда, Тил ва адабиёт институти Изоҳли луғатдан ташқари “Ўзбек тилининг имло луғати”ни ҳам нашрга тайёрлаб қўйган.

Шунингдек, институт олимлари “Халқаро атама элементларнинг изоҳли луғати” устида ҳам иш олиб бормоқда.

Кези келганда шуни ҳам айтиш ўтиш жоизки, луғатчилик иши Ўзбекистондан ташқарида ҳам олиб борилмоқда.

Ўтган йилнинг 17 июнида Озодлик радиоси АҚШда “Ўзбекча-инглизча мукаммал луғат” сотувга чиқарилгани тўғрисида хабар қилган эди.

Бир неча йилдан бери АҚШда яшаётган ўзбек журналисти, Ўзбекистон парламентининг экс-депутати Жаҳонгир Муҳаммад етакчилик қилган илмий гуруҳ тайёрлаган луғатда 37 минг сўз, 20 мингга яқин сўз бирикмаси бор.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG