Линклар

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Суди бухоролик Абдусами Раҳмоновнинг Россия ҳукумати ҳатти-ҳаракатлари устидан қилган шикояти бўйича 1000 евро маънавий зарар тўловини даъвогар фойдасига ҳал қилди.


2012 йилнинг октябрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Суди ўзбекистонлик қочқин Абдусами Раҳмоновнинг Россия ҳукумати устидан берган шикоят аризасини қондирди.

Озодлик билан суҳбатда Страсбург қароридан мамнунлигини билдирган Абдусами Раҳмонов, ўзининг Ўзбекистон ҳукумати томонидан ноҳақ айбланаётганини айтади:

- Европа суди қарорларини “Европа Суди ва Россия” деган сайтдан кузатиб турардим. Шу сайтда “Раҳмонов иши бўйича қарор чиқарилибди” деган мақолани кўриб қолиб жуда хурсанд бўлдим. Ижобий баҳоланибди, менинг ҳуқуқларим поймол этилгани инобатга олиниб, аризамга ижобий қарор чиқарилибди, дейди ўзбек қочқини.

Раҳмонов Россия Федерал миграция хизматининг ўз аризаси асосида чиқарган қарорлари юзасидан Европа Судига мурожаат қилган.

- Биринчидан, айбловлар сиёсий бўлгани ва сохталаштирилган айбловлар билан айбланаётганимни айтиб, қочқинлик мақоми берилишини сўраб Федерал миграция хизматига мурожаат қилган эдим. Шундан кейин Россия томони менга рад жавобини бериб, “максимал муддат тугади” деб, депортация марказига юборгани, мен депортация хавфи остида қолганим, ҳуқуқларим поймол қилинаётгани учун мен вакилим билан бирга Европа Судига мурожаат қилган эдим. Мен 6 ой тергов изоляторида ва 1 ой депортация марказида ўтирдим. Менга ватинчалик қочқинлик мақоми берилди. Мен қочқинлик берилишини сўрардим, чунки Ўзбекистон томони берган айбловларда мен уйланганман, ўрта махсус маълумотга эга, прописка адресим бошқа ва ҳоказо деб берилган. Бизнинг ота-боболаримиз тариқат одамлари бўлган. Бизга умуман зид бўлган нарсалар бўйнимизга қўйилмоқда, дейди Россияда вақтинчалик бошпана изловчи мақомида юрган Абдусами Раҳмонов.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан “ҳужрачиликда” айбланиб қидирувга берилган Абдусами Раҳмоновнингнинг саргузаштлари тўғрисида Озодлик олдин бир неча бор хабар берган эди.

Бухоролик бу йигит Ўзбекистон Жиноий Кодекси 159-моддасининг 3-банди -Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилганлик ва 244.1 моддасининг 3-банди - жамоат тартибига хавф соладиган материалларни тайёрлаш ва тарқатишда Тошкент томонидан ўзига қўйилаётган айбловларни мутлақо рад этиб келмоқда.

Экстрадиция хавфи остида Москва турмаларида 7 ою 10 кун ушлаб турилган Абдусами Раҳмонов ўтган йил сентябр ойида жамоатчилик босими озодликка чиқарилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Суди октябр ойида яна бир Ўзбекистон фуқароси – 33 ёшли Муроджон Абдулҳақовнинг Тожикистон махфий органларига ноқонуний бериб юборилгани юзасидан Россия ҳукуматини 30 минг евро жаримага тортиш тўғрисида қарор чиқарди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG