Линклар

logo-print
Қатар Амири Шайх Ҳамад бин Халифа ал-Тани 23 октябр куни Ғазо Секторига бир кунлик сафар қилди.

Ҳамас исломий гуруҳи 2007 йилда ҳокимиятини эгаллаганидан бери бу Қатар раҳбарининг Фаластинга биринчи ташрифидир.

Ал-Тани Ғазо Секторига Миср орқали чегарани кесиб ўтди.

Қатар Амирига унинг рафиқаси ва ҳукуматнинг катта делегацияси, жумладан, Бош вазир ҳам ҳамроҳлик қилмоқда.

Қатар Амири бошчилигидаги делегацияни Ҳамаснинг Бош вазири Исмоил Ҳония ва у етакчилигидаги кабинетнинг ҳамма аъзоси кутиб олди.

Нефтга бой бўлган Қатар давлати раҳбари Фаластин ҳудудида 254 миллион АҚШ долларига тенг экани айтилаётган қурилиш лойиҳаларини амалга оширишни режаламоқда.

Қатар давлати АҚШ ва Эрон, шунингдек, Ҳамас ва Исроил билан самимий алоқаларга эга.
XS
SM
MD
LG