Линклар

БМТ: Ливанда 100 мингдан ортиқ суриялик қочқин бор


БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича агентлиги матбуот котиби Мелисса Флеминг.

БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича агентлиги матбуот котиби Мелисса Флеминг.

БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича агентлиги Ливанда 100 мингдан ортиқ суриялик қочқин борлигини билдирди.

23 октябр куни БМТ Агентлиги матбуот котиби Мелисса Флеминг Ливанда 101 минг 283 нафар, Иорданияда 105 минг ва Туркияда 101 минг суриялик қочқин рўйхатга олинганини айтди.

Флеммингга кўра, Ироқда ҳам 42 мингдан ортиқ суриялик қочқин бор.

БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича агентлиги расмийси халқаро ҳамжамиятни суриялик қочқинларни қабул қилган давлатларга ёрдам беришга чақирди.

Ҳукумат расмийлари 200 мингдан ортиқ суриялик қочқин борлигини иддао қилган Иорданияда яшаш шароити ёмонлигидан норози бўлган бир гуруҳ суриялик қочқин душанба куни кечқурун йигирмага яқин чодирни ёқиб юборди.
XS
SM
MD
LG