Линклар

Афғонистон расмийлари мамлакат шимолида толибларнинг юқори лавозимли қўмондони Мулла Абдул Раҳмон қўлга олинганини билдирди.

Афғонистон ҳукумати расмийсига кўра, Мулла Раҳмон Афғонистон полицияси махсус кучлари жума куни НАТО таркибидаги Германия ҳарбийлари билан Қундуз вилоятида ўтказган қўшма амалиётда ушланган.

Қундуз вилояти полицияси матбуот котиби Мулла Раҳмоннинг Қундуз, Таҳор ва Бадахшон вилоятларида амалга оширилган ҳужумларга алоқадор бўлганини айтди.

Унга кўра, Мулла Абдул Раҳмон Толибон ҳаракатининг Қундуз вилояти бўйича етакчиси бўлган.
XS
SM
MD
LG