Линклар

Тошкентдаги “ЎзЭкспомаркази”да 6-Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси очилди.

Тадбир Ўзбекистон президенти ташаббуси ва Вазирлар маҳкамасининг 2012 йил 28 февралда қабул қилган қарорига мувофиқ ўтказилмоқда.

Мақсад, расмий манбаларга кўра¸ хўжалик субъектларига ишлаб чиқаришни оптимизациялашда ёрдам бериш, соҳа ичидаги ва соҳалараро кооперацияни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, Республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумот тарқатиш, ҳамкорлар топиш ва улар ўртасида келишувлар имзолашда ёрдам беришдан иборат.

Олам.уз нашри хабарига кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг хорижий ҳамкорлар билан алоқа ўрнатишига ёрдам бериш мақсадида Саноат ярмаркаси ва кооперация биржасига "халқаро" мақом берилган.
XS
SM
MD
LG