Линклар

Бугун Тошкентнинг “Жар” стадионида Осиё Чемпионлар лигасининг биринчи ярим финал ўйини ўтказилади ва унда пойтахтнинг “Бунёдкор” футбол жамоаси Жанубий Кореянинг “Улсан Хёнде” жамоасини қабул қилади.

Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланадиган ўйинда жамоалар ўзларининг анъанавий либосларида – яъни “Бунёдкор” оқ либосда, “Улсан Хёнде” ҳаворанг либосда майдонга тушади.

Ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида “қалдирғочлар” бош мураббийси Миржалол Қосимов кореяликларга қарши кураш осон кечмаслиги, бироқ унинг шогирдлари ўйинга 100 фоиз тайёр эканини таъкидлаб ўтди.

Икки жамоа иштирокидаги Чемпионлар лигаси ярим финалининг жавоб учрашуви 31 октябр куни Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG